• +998909586600
  • 3-kvartal, Chilonzor, Toshkent,Uzbekiston.
  • Ish vaqti
  • Dush - Shan : 8:00 dan 19:00 gacha

Kasalliklarni oldini olish

2017-10-16

Боғларда, шираларнинг миқдори кўпайиб кетганда қуйидаги кимёвий препаратлар ёрдамида кураш ўтказилади: Кинмекс – 0,3; Децис – 0,5–1; Би-58 (янги), Нугор ёки Данадим – 1–2; Карбофос ёки Фуфанон – 1–3; Данитол – 1,5; Циперметрин – 0,32; Дуэт, Нурелл-Д, Сайрен-С, Тагрелл-Д, Ципи плюс ёки Циперфос – 1–1,5 л/га.  Қон бити олма, нок ва беҳи дарахтларининг илдизини, тана ва шохларининг ширасини сўриб, дарахтларни кучсизлантиради. Битнинг шира сўрган жойларида ғуддалар пайдо бўлади, улар кейинчалик ёрилиб, чирийди. Қон бити тушган ёш дарахтлар кўпинча қуриб қолади, кекса дарахтлар эса кучсизланиб, ҳосили жуда камайиб кетади. Қон бити кўп тушган шохлар қурийди. Битларнинг галалари сидирға мум пар билан қопланади. Қон бити ёз бўйи 15–17 марта авлод бериб ривожланади. Қон битига қарши курашда кимёвий воситалардан фойдаланиш яхши самара беради. Қон бити ёш личинкалик даврида қуйидаги системали таъсир этувчи препаратлар билан ишлов бериш керак: Карбофос ёки Фуфанон – 1–3; Данитол – 1,5; Дуэт, Нурелл-Д, Сайрен-С, Тагрелл-Д, Ципи плюс ёки Циперфос – 1–1,5 л/га.  Асосий зарар қалқондорларнинг озиқланиши натижасида вужудга келади: мева ва барг юзасида доғ ҳосил қилади. Бундай меваларнинг сифати паст, узоқ муддат сақлаш қийин. Сохта қалқондорлар кўпайганда дарахт ўсишини сусайтиради. Бинафшаранг қалқондор олма дарахтининг энг хавфли зараркунандаларидан бири. У дарахтнинг танаси, шохи, новдаси ва ҳосилини зарарлайди. Дарахтнинг кучли зарарланган қисми қуриб қолади. Дарахт танаси ва шохида кўпгина дарз ва ёриқлар пайдо бўлади. Дарахтлар ўсишдан тўхтайди, танаси деярли йўғонлашмайди, шох ва новдалари қурийди. Бинафшаранг қалқондор тушган ёш дарахтлар 2–3 йилда нобуд бўлади.  